26 май Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми утказилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик масъуллари, республикамиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек олимлар ва экспертлар, Германиянинг нуфузли тиббиёт марказлари, йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари ҳамда инвесторлар тарзда иштирок этди.